Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Лекин бу халқлар орасида ором тополмайсизлар, оёқ узатиб дам олишингиз учун жой бўлмайди. Эгамиз сизларга титроқ юрак, хира кўз, умидсиз руҳ беради. Ҳаётингиз қил устида тургандек бўлади, кечасию кундузи ўлимдан қўрқиб яшайсиз. Юрагингиздаги қўрқув ва кўзларингиз кўраётган воқеалар туфайли эрталаб: “Қанийди, кечқурун бўлса”, кечқурун эса: “Қанийди, эрталаб бўлса”, дейсизлар. Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочган эдилар. Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. Нагав чўлидаги шаҳарлар беркитилган, Дарвозаларни очадиган кимса йўқ. Яҳудо халқи асирликка олиб кетилди, Ҳа, бутун халқ сургун қилинди.” “Ханониёнинг олдига бориб, шундай деб айт: «Эгамиз айтмоқда: сен ёғоч бўйинтуруқни синдирдинг, аммо ўшанинг ўрнига Мен темир бўйинтуруқ ясайман. Зеро, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: Мен бу халқларнинг гарданига темир бўйинтуруқ соламан. Уларнинг ҳаммаси Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилишади. Ҳа, уларнинг ҳаммаси Навухадназарга бош эгади. Мен ҳатто ёввойи ҳайвонларни ҳам Навухадназарнинг ихтиёрига топшираман.»” Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўз юртидан сургун бўлди.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода