Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тахувалик аёл шоҳ ҳузурига йўл олди. Унинг ҳузурига бориб, мук тушиб таъзим қилди–да: — Эй шоҳим, ёрдам беринг! — деди. Нажот бер бизга, ёлворамиз, эй Эгам! Муваффақият бер, ўтинамиз, эй Эгам! Эгамиз номидан келадиган зот барака топсин, Эгамиз уйидан туриб, сени дуо қиламиз. Бутун халқ ҳайратда қолиб: “Бу Довуднинг Ўғли эмасмикан?!” дерди. Бош руҳонийлар билан Таврот тафсирчилари Исонинг қилаётган ажойиб ишларини кўриб ва Маъбаддаги болаларнинг: “Довуд Ўғлига тасанно!” деб ҳайқираётганини эшитиб, қаттиқ ғазабландилар. — Масиҳ ҳақида нима деб ўйлайсизлар? У кимнинг ўғли? — Довуднинг Ўғли, — деб жавоб берди улар. Сизга шуни айтай: «Эгамиз номидан келадиган Инсон барака топсин», деб айтмагунингизча, Мени кўрмайсизлар.” Эй Қуддус аҳолиси, сизнинг Маъбадингиз ҳувиллаб қолади. Сизга шуни айтай: “Эгамиз номидан келадиган Инсон барака топсин”, деб айтмагунингизча, Мени кўрмайсизлар.
Выбор основного перевода