Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўшиқ айтай суюклигимга, Айтай муҳаббат қўшиғимни Унинг узумзори ҳақида. Суйганимнинг узумзори бор эди Тупроғи унумли тепаликда. Ерни ағдариб, тошлардан тозалади, Ўтқазди энг сара узум токини, Қоровул минорасини ўртага қурди. Узум сиқиш чуқурини тайёрлади, Узумларнинг пишишини У кутди, Аммо ҳосил итузум бўлди. Энди, эй Қуддус аҳли, Яҳудо халқи, Ҳакам бўлинг Мен билан узумзорим ўртасида. Яна нима қилишим керак эди узумзор учун? Унга қилмаганим яна не қолди?! Узумларнинг пишишини кутганимда, Нега ҳосил итузум бўлди?! Энди Мен сизларга айтаман Нима қилишимни узумзоримни. Четан деворини олиб ташлайман, Ҳамма бор нарсаси еб битирилсин. Унинг деворини бузиб ташлайман, Узумзорим пайҳон қилинсин. Мен уни харобазор қиламан, Энди токларим буталмайди, Ери ҳеч юмшатилмайди. Тиканлар, чангалзор билан қоплансин, Булутларга ҳам амр бераман, Узумзоримга ёмғир ёғдирмасин. Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди. Сизларга шуни айтаман: кўп одамлар шарқу ғарбдан келиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга Осмон Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар. Осмон Шоҳлигининг меросхўрлари эса ташқаридаги зулматга қувиб чиқарилади. Улар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар. Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг. Эй Қуддус аҳолиси, сизнинг Маъбадингиз ҳувиллаб қолади. Сизга шуни айтай: «Эгамиз номидан келадиган Инсон барака топсин», деб айтмагунингизча, Мени кўрмайсизлар.” Шунда Павлус билан Барнабо иккови жасорат билан шундай дедилар: — Худонинг каломини биринчи навбатда сизларга билдиришимиз керак эди. Аммо сизлар Худонинг каломини рад қилдингизлар ва ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ деб билдингизлар. Шунинг учун биз ғайрияҳудийларнинг олдига кетяпмиз.
Выбор основного перевода