Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чунки Яҳё чўмдирувчи сизнинг олдингизга тўғри йўлни кўрсатгани келди, аммо сизлар унга ишонмадингизлар. Солиқчилар билан фоҳишалар эса ишонишди. Сизлар буни кўриб туриб ҳам пушаймон бўлмадингизлар, ишонмадингизлар. Ханан ва Каяфас эса олий руҳоний эдилар. Ўша вақтда чўлда яшаётган Закариёнинг ўғли Яҳёга Худонинг сўзи келди. Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари эса, Яҳё томонидан сувга чўмдирилишни истамай, Худонинг улар учун бўлган мақсадини рад қилдилар. Худо Яҳё исмли бир одамни юборди. Қуддусдаги яҳудийлар Яҳёнинг олдига руҳонийларни ва левиларни юбордилар. Улар келиб, Яҳёдан: — Сен кимсан? — деб сўрадилар. Яҳё жавоб беришдан бош тортмади. У шаҳодат бериб, очиқ–ойдин: — Мен Масиҳ эмасман, — деб айтди. Қуддусдаги яҳудийлар Яҳёнинг олдига руҳонийларни ва левиларни юбордилар. Улар келиб, Яҳёдан: — Сен кимсан? — деб сўрадилар. Яҳё жавоб беришдан бош тортмади. У шаҳодат бериб, очиқ–ойдин: — Мен Масиҳ эмасман, — деб айтди. Яна ундан: — Бўлмаса кимсан? Илёсмисан? — деб сўрадилар. — Йўқ! — деди у. — Биз кутаётган пайғамбармисан? — деб савол бердилар. У яна: — Йўқ! — деб жавоб берди. — Унда кимсан? Бизни юборганларга жавоб беришимиз керак. Сен ўзинг ҳақингда нима дейсан? — деб сўрадилар. — Ишаё пайғамбар айтганидай: “Эгамизга тўғри йўл очинг”, деб чўлда янграётган овоз менман, — деди Яҳё. Фарзийлар томонидан юборилган бу одамлар Яҳёга дедилар: — Модомики, сен Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, биз кутган пайғамбар ҳам эмас экансан, нега халқни сувга чўмдириб юрибсан? Яҳё уларга жавобан шундай деди: — Мен одамларни сувга чўмдиряпман, холос. Лекин орангизда сизлар танимайдиган бир Зот бор. У менинг ортимдан келяпти, шундай бўлса–да, мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. Бу ҳодиса Иордан дарёсининг шарқий қирғоғидаги Байтания қишлоғида юз берган эди. Яҳё ўша ерда одамларни сувга чўмдириб юрарди. Ўша пайтгача мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин “Одамларни сувга чўмдирасан”, деб мени юборган Худо менга шундай деган эди: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир.”
Выбор основного перевода