Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. Чунки сўраган ҳар бир одам олади, излаган топади, тақиллатганга эшик очилади. Орангиздан қайси бир ота ўғли нон сўраганда, унга нон ўрнига тош беради? Ёки балиқ сўраганда, унга балиқ ўрнига илон беради? Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Отангиз ҳам Ундан сўраганларга аъло неъматлар беришга қанчалар тайёр! Сизларга яна шуни ҳам айтай: ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангизлар, осмондаги Отам тилагингизни бажаради. Сизлар Менинг номимдан сўраган ҳамма нарсани Мен бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин. Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман. Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади. Ўша куни Мендан ҳеч нарса сўрамайсизлар. Сизларга чинини айтайин: Менинг номимдан осмондаги Отамдан нима сўрасангизлар, У сизларга беради. Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир–бирингиз олдида тан олинглар, бир–бирингиз учун ибодат қилинглар, шифо топасизлар. Солиҳ одамнинг илтижоси кучли таъсирга эгадир! Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра, нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз. Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз.
Выбор основного перевода