Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни У Қуддус шаҳрининг шарқида бўлган Зайтун тоғининг устида туради. Шу куни Зайтун тоғи иккига ажралади. Тоғ орасидан шарқдан ғарбга қараб кетган кенг бир водий ўтади. Шунда тоғнинг бир тарафи шимолга, иккинчи тарафи эса жанубга сурилади. Сизлар ўша водий орқали қочасизлар. Тоғлар орасидаги водий Озиёлгача чўзилади. Сизлар Яҳудо шоҳи Уззиё даврида бўлган зилзила пайтида қочгандай қочасизлар. Шунда Эгамиз Худо Ўз фаришталари билан бирга келади. Ўша куни барча ёруғлик манбалари сўниб, нур таратмайдиган бўлиб қолади. Аммо кун давом этаверади. Шунда кун ҳам, тун ҳам бўлмайди. Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади. Бу қачон содир бўлишини фақатгина Эгамиз билади. Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади. Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади.
Выбор основного перевода