Нажот бер бизга, ёлворамиз, эй Эгам! Муваффақият бер, ўтинамиз, эй Эгам!
Олдинда ва орқада юраётган оломон шундай деб ҳайқирарди: “Довуд Ўғлига тасанно! Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин! Фалак тоқида Унга тасанно ўқилсин!”
Шунда оломон орасидан баъзи фарзийлар Исога: — Устоз, шогирдларингизни жим қилинг! — дейишди.