Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўшанда Менинг Ўзим паноҳ бўламан. Аммо Исроилнинг иккала хонадони учун Мен қоқилтирадиган тош, тўсқинлик қиладиган қоя, Қуддус аҳолиси учун тузоқ ва тўр бўламан. Унга қараб турганингизда, тоғдан ўз–ўзидан узилган бир тош думалаб келиб ҳайкалнинг лой ва темирдан бўлган оёқларига урилди–да, уларни парча–парча қилди. Темир, лой, бронза, кумуш ва олтин парчаланиб, ёзги хирмонлардаги тўпондай бўлди. Шамол уларни учириб кетиб, ҳеч бир асар қолдирмади. Ҳайкалга урилган тош эса катта тоғ бўлиб, бутун ер юзини қоплади. Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради. Тоғдан ўз–ўзидан думалаб тушиб, темир, бронза, лой, кумуш ва олтинни парчалаб ташлаган тош ўша шоҳликнинг ифодасидир. Буюк Худо сизга, эй шоҳ ҳазратлари, келажакда содир бўладиган нарсаларни аён қилди. Сиз кўрган тушингиз ҳақиқатан ҳам кароматли, таъбири эса рўйиростдир.” Нима учун? Чунки улар имон билан эмас, балки қонунни бажариш орқали оқланишга уриндилар. Улар Муқаддас битикларда тасвирланган тошга қоқилиб йиқилдилар. Худо Муқаддас битикларда шундай деб айтган эди: “Мен Қуддусда бир тош жойлаштиряпман. Баъзилар Унга қоқилиб йиқиладилар, аммо Унга таянган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.” Бу тош Исо Масиҳдир. Биз эса фақат хочга михланган Масиҳ ҳақидаги хабарни ёймоқдамиз. Бу хабар яҳудийлар учун ҳақорат бўлса, ғайрияҳудийлар учун телбаликдир.
Выбор основного перевода