Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо жавоб бериб деди: — Етарли имонингиз йўқлиги учун шундай бўлди. Сизларга чинини айтайин: агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, — деб айтсангиз, тоғ кўчади. Сизлар учун имконсиз нарса бўлмайди. Раббимиз шундай жавоб берди: “Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига: — Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от, — десангиз, дарахт сизга бўйсунади. Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам–у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан. Шу боис умидингизни фақатгина Худога боғлаб, имон билан сўранг. Иккиланманг, чунки Худога сидқидилдан ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўхшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади.
Выбор основного перевода