Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша кунларда Яҳё чўмдирувчи Яҳудия чўлида ваъз қила бошлади. У одамларга: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!” деб айтарди. Яҳё тўғрисида Ишаё пайғамбар шундай деган эди: “Чўлда бир овоз янграмоқда: «Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!»” Яҳё туя жунидан тўқилган кийим кийиб, чарм камар тақиб юрарди. Унинг егулиги чигиртка ва ёввойи асал эди. Унинг олдига Қуддус шаҳри ва Яҳудия ўлкасининг қолган ҳамма жойларидан ҳамда Иордан дарёси атрофларидан одамлар келарди. Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё эса уларни Иордан сувига чўмдирарди. Фарзий ва саддуқий мазҳабларидан бўлган кўп одамлар сувга чўмдирилиш учун келаётганларини Яҳё кўриб, деди: “Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди? Тавбага яраша иш тутинглар! Ўзингизча: «Биз Иброҳим наслиданмиз», деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир. Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади. Тавба қилганингизни кўрсатиш учун мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот ортимдан келмоқда. Мен Унинг чориқларини кўтариб юришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради. Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойини омборга тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.” Шу орада Исо Жалила ҳудудидан Иордан дарёси бўйига борди. У Яҳё томонидан сувга чўмдирилмоқчи эди. Лекин Яҳё Исони тўхтатмоқчи бўлиб деди: — Аслида Сиз мени сувга чўмдиришингиз керак! Сиз бўлсангиз менинг олдимга келдингиз! Исо унга деди: — Келинг, бу сафар шундай бўла қолсин. Ахир, биз Худонинг иродасини тўла бажаришимиз зарур. Шундан кейин Яҳё рози бўлди. Исо сувга чўмдирилди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Исо Ўз устига Худонинг Руҳи каптар шаклида тушиб қўнганини кўрди. Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан ниҳоятда мамнунман”, деган овоз келди. Яҳё халқни сувга чўмдириш ҳуқуқини Худодан олганмиди ёки инсонданми? Улар эса ўзаро мулоҳаза юритдилар: — Агар: “Худодан”, — десак, У: “Нега Яҳёга ишонмадингизлар?” — дейди. Солиқчилардан баъзилари ҳам сувга чўмдирилиш учун келиб, Яҳёдан: — Устоз, биз нима қилишимиз керак? — деб сўрашди. Яҳё уларга шундай жавоб берди: — Белгиланганидан ортиғини одамлардан талаб қилманглар. Яҳёни эшитган жамики одамлар, ҳатто солиқчилар ҳам Худонинг йўли тўғри эканлигини тан олган эдилар. Улар Яҳё томонидан сувга чўмдирилгандилар. Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари эса, Яҳё томонидан сувга чўмдирилишни истамай, Худонинг улар учун бўлган мақсадини рад қилдилар.
Выбор основного перевода