Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо Қуддусга кириб, Маъбадга борди, ҳамма нарсани кўздан кечирди. Кун кеч бўлиб қолганидан, Исо ўн икки шогирди билан Байтания қишлоғига қайтиб кетди. Байтания қишлоғида Лазар исмли бир одам касал бўлиб ётган эди. Марям ва унинг опаси Марта ҳам шу қишлоқда яшар эдилар. Кейинчалик Раббимиз Исога атир мой суртган ва Унинг оёқларини сочи билан артиб қуритган ўша Марям эди. Касал ётган Лазар эса Марямнинг акаси эди. Исо эса энди яҳудийлар орасида очиқчасига юрмайдиган бўлди. У чўл яқинидаги Эфрайим шаҳрига бориб, Ўз шогирдлари билан ўша ерда қолди. Фисиҳ байрамидан олти кун олдин Исо Лазарнинг қишлоғи Байтанияга борди. Исо ўша Лазарни ўликдан тирилтирган эди. Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта хизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо ва меҳмонлар билан бирга дастурхон олдида ёнбошлаган эди. Шу пайт Марям бир шиша тоза, қимматбаҳо сунбул мойини олиб келиб, Исонинг оёқларига суртди, сўнг сочлари билан артди. Уй атир мойнинг хушбўй ҳидига тўлиб кетди. Исонинг шогирдларидан бири, Унга хиёнат қиладиган Яҳудо Ишқариёт деди: — Бу мойни уч юз кумуш тангага сотиб, камбағалларга бўлиб берса бўлмасмиди?! У шу гапни камбағалларга қайғургани учун эмас, балки ўғри бўлгани учун айтди. Пул қутиси Яҳудонинг назоратида эди, қутига солинадиган пулдан у ўғирлаб турарди. Исо шундай деди: — Марямни тинч қўйинглар! Зотан, у Мени дафн кунимга тайёрлади. Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўлади. Мен эса ҳар доим ҳам сизлар билан бирга бўлмайман.
Выбор основного перевода