Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Эгамиз ернинг тўрт четига эълон қилмоқда: “Гўзал Қуддусга шундай деб айтинг: «Қара, нажоткоринг келмоқда, Ана, Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда.»” Хурсанд бўлиб, қувонинг, Эй Қуддус халқи! Шодлик ила ҳайқиринг, Эй Сион аҳолиси! Мана, шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — Хўтикни миниб келяпти. Сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. Унинг исмини Исо қўясан. У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради. У то абад Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди. Худо ҳамма нарсани Масиҳга тобе қилгандан кейин, Ўғил ҳам Худога тобе бўлади, токи Худо борлиқ устидан бутунлай ҳукмрон бўлсин.
Выбор основного перевода