Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади. Бу пайтда бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчилари Каяфас исмли олий руҳонийнинг саройида йиғилган эдилар. Улар Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фитна ўйлаб топдилар. Тонг отганда, бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчиларининг ҳаммаси Исони ўлимга маҳкум қилишга келишиб олдилар. Улар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини Пилат билар эди. У Ўз юртига келди, Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади. Шундан кейин Исо Жалила ҳудудини кеза бошлади. У Яҳудияни кезишни хоҳламаган эди, чунки у ердаги яҳудийлар Уни ўлдиришга қасд қилган эдилар. Шундан кейин бош руҳонийлар ва фарзийлар Олий кенгаш чақириб, дейишди: — Нима қиламиз? Бу Одам жуда кўп мўъжизали аломатлар кўрсатиб юрибди–ку! Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган.
Выбор основного перевода