Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ҳўкиз билади ўз эгасини, Ҳатто эшак билар ким уни боқишини, Аммо халқим Исроил билмайди, Улар тушунмайди Мен, ўз Эгасини.” Мен сенга берган нафис матолар билан саждагоҳларингни безаб, у ерда фоҳишалик қилдинг. Қандай шармандагарчилик! Асло бундай бўлиши керак эмас эди! Сенга нон учун берган олий навли унни, зайтун мойи ва асални бутларингга хушбўй ҳадялар сифатида тортиқ қилдинг. Эҳа, шулар содир бўлди, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Сен донолигинг ва ақлинг билан ўзингга давлат орттирдинг, хазиналарингни олтину кумушга тўлдирдинг. Улар розилигимни сўрамай шоҳлар танлашди, Ижозатимни олмай, мулозимлар тайинлашди. Олтину кумушларидан бутлар ясашди, Шу орқали бошларига ҳалокат келтиришди.
Выбор основного перевода