Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор. Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир. У ерда тўйиб нон ейсизлар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсизлар. У ер шундай бир юртки, қоялардан темир, қирларидан мис чиқарасизлар. Ўша ерда еб тўйганингизда, сизларга берган ҳосилдор юрт учун Эгангиз Худони олқишланглар. “Нега булар бошимга тушди?” дерсан. Сен кўп гуноҳ қилдинг, Этагинг кўтарилди, хўрландинг. Мен кўйлагингиз этагини баланд кўтараман, Шармандангизни чиқараман. Ҳа, Қуддус жирканч гуноҳга қўл урди, Атрофдагиларга у кулги бўлди. Олдин уни эъзозлаганларнинг ҳаммаси Энди ундан ҳазар қилади. Қуддуснинг шармандалигини улар кўрдилар. Мана энди Қуддус хўрсиниб ўтирибди, Ҳаммадан юзини яшириб ўтирибди. — Сени чўмилтириб, баданингга ёпишиб қолган қон қолдиқларини ювиб ташладим. Терингга хушбўй мойларни суртдим. Эгнингга нақш солинган кўйлак, оёғингга юмшоқ теридан тикилган чориқлар кийдирдим. Бошингга ҳарир рўмол ўраб, устингга шойи тўн ташладим. Қимматбаҳо безаклар билан сенга зеб бердим: қўлларингга билагузуклар, бўйнингга тилла занжир, бурнингга узук, қулоқларингга сирға тақдим, бошингга гўзал бир тож кийдирдим. Сени олтину кумуш билан безантирдим, устингга қимматбаҳо шойи, майин зиғир матосидан тикилган либослару нақш солинган кўйлаклар кийдирдим. Олий навли ундан ёпилган нонлар билан, зайтун мойи ва асал билан сени боқдим. Сен ниҳоятда гўзал бўлдинг, ҳақиқий маликага ўхшаб қолдинг. Сенга нон учун берган олий навли унни, зайтун мойи ва асални бутларингга хушбўй ҳадялар сифатида тортиқ қилдинг. Эҳа, шулар содир бўлди, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Шунинг учун сендан лаззатланган ҳамма ўйнашларингни Мен ҳар ердан йиғиб келаман. Сен севганларни ҳам, нафратланганларни ҳам сенга қарши йиғаман. Сени қип–яланғоч қилиб, уларнинг олдига чиқариб қўяман. Улар сени томоша қиладилар. Яҳудо халқига эса раҳм қиламан, уларга нажот бераман. Қиличу камон, жанг–жадал, отлару чавандозлар билан эмас, Ўз қудратим билан уларни қутқараман. Зотан, Мен уларнинг Эгаси Худоман!” Мен Эфрайимга шердай ҳужум қиламан, Яҳудо халқига ёш арслондай ташланаман. Уларни Ўзим тилка–пора қиламан, Судраб, Ўзим билан олиб кетаман. Уларни ҳеч ким халос эта олмас. Исроил гуркираган, Ҳосилдор ток кабидир. Аммо ҳосили кўпайгани сари, У кўплаб қурбонгоҳлар қурди. Юрти равнақ топгани сари, Бутсимон тошларига зеб берди.
Выбор основного перевода