Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Энди Мен сизларга айтаман Нима қилишимни узумзоримни. Четан деворини олиб ташлайман, Ҳамма бор нарсаси еб битирилсин. Унинг деворини бузиб ташлайман, Узумзорим пайҳон қилинсин. Ўша даврда Мен Йизрил водийсида Исроилнинг камону ўқларини синдираман.” Жазо куни Эфрайим хароб бўлади. Исроил қабилаларига эълон қилган бу сўзларим Албатта рўёбга чиқади. Болаларидан айрилган она айиқ каби ташланаман, Сени тилка–пора қиламан. Ўша жойдаёқ сени шердай ғажийман, Йиртқичга ўхшаб сени қонга белайман. Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди! Самариянинг бутлари парча–парча бўлади, Барча санамлари синдириб, ёндирилади. Фаҳш йўли билан келган бутларнинг қимматбаҳо безаклари Ўзга юрт фоҳишаларига тўлов қилиб берилади.”
Выбор основного перевода