Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Энди сохта назрлар қилманглар Менга, Тутатқингиз ҳам Менга жирканчдир! Тоқат қилмасман энди Чорловларингизга, фосиқ йиғинингизга, Янги ой шодиёнасию Шаббат кунингизга. Нафратландим янги ой шодиёнангиздан Ҳамда «муқаддас» кунларингиздан. Булар Менга оғир юк бўлди, Толиққанман буларни кўтаришдан. Доиранинг жўшқин садоси кесилди, Шодон овозлар энди эшитилмайди, Арфанинг шўх садоси сукутга толди. Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди. Бу юрт ҳувиллаб қолади.” Чунки сенинг замонингда шоду хуррамлик садоларига, келин–куёвнинг хурсандчилик овозларига чек қўяман, — деб айтмоқда Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам. — Буни ўз кўзинг билан кўрасан. Кўнглимизни шодлик тарк этди, Ўйин–кулгимиз азага айланди. Байрамларингиз мотамга айланади, Ҳамма ашулаларингиз марсия бўлади. Сизлар ҳаммаларингиз қайғудан қанорга ўранасиз, Аза тутганингиздан сочингизни қирдирасиз. Ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота–онага ўхшаб қоласиз. Ўша кун охирига қадар аччиқ кулфатдай бўлади.”
Выбор основного перевода