Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен онангизни ҳайдаб юборган эдим, Унинг талоқ хати қани? Хўш, сизни қайси қарз берувчимга сотибман? Мана, гуноҳларингиз туфайли сотилдингиз, Итоатсизлигингиз дастидан онангиз ҳайдалди. Ҳа, Сарвари Олам уларга марҳамат қилиб, шундай деган: “Эй халқим Миср, қўлларимнинг ижоди Оссурия, Ўзимнинг мулким Исроил, барака топинглар!” Қаттиқ ғазабда сендан бир лаҳзага юз ўгиргандим, Энди туганмас меҳр билан сенга раҳм қиламан, — демоқда қутқарувчинг — Эгамиз. — Гўмера яна ҳомиладор бўлиб, қиз туғди. Эгамиз Хўшеяга деди: “Қизингнинг исмини Лўруҳамо, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деб қўй. Чунки бундан буён Мен Исроил халқига раҳм қилмайман, уларни кечирмайман. Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Лўёми, яъни «Халқим эмас» деб қўй. Чунки Исроил халқи энди Менинг халқим эмас, Мен эса уларнинг Худоси эмасман. Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман. Лўруҳамога, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деганга раҳм қиламан, Лўёмини, яъни «Халқим эмас» деганни «Ўз халқим» деб атайман. У эса «Худойим» деб чақирар Мени.”
Выбор основного перевода