Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Қиз бола тақинчоқларини унутадими?! Келинчак ўз либосини эсдан чиқарадими?! Йўқ! Аммо халқим Мени унутди, Орадан сон–саноқсиз кунлар ўтиб кетди. бурнингга узук, қулоқларингга сирға тақдим, бошингга гўзал бир тож кийдирдим. Бундан ташқари, Мен сенга берган олтин ва кумуш безаклардан ўзингга эркак тасвиридаги ҳайкалчалар ясаттирдинг. Улар билан зино қилдинг. Улар узоқ юртларга чопарлар жўнатиб, эркакларни ўз ҳузурига чорладилар. Улар етиб келганларида, бу опа–сингиллар ювиниб–тарандилар, кўзларига сурма сурдилар, тақинчоқлар билан безаниб олдилар. Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман. Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз, Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз. Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман. Ахир, сизлар халқимнинг гуноҳ қурбонликлари билан Қорнингизни тўйғиздингиз, Халқимнинг қабиҳликларига ташнадирсиз. Аммо Мен фоҳиша қизларингни жазоламайман, Зинокор келинларингнинг адабини бермайман. Ахир, эркакларнинг ўзи ғарлар олдига бормоқда, Саждагоҳ фоҳишалари билан улар қурбонликлар келтирмоқда. Айтилган–ку, эс–ҳушидан айрилган халқ нобуд бўлади, дея. Серҳосил ўлкада қорнингни тўйғиздим, Аммо қорнинг тўйгач, манман бўлиб кетдинг, Шу сабабдан сен Мени унутдинг.
Выбор основного перевода