Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Шоҳ қизлари иззатли хонимларинг орасидадир, Офир олтинига безанган малика ўнг қўлингда ўтирар. Шунда Қуддус адолат орқали қутқарилади, Тавба қилганлар солиҳлик туфайли нажот топади. Энди сизни “Тарк этилган” деб айтмаслар, Сизнинг юртингизни “Ташландиқ” деб атамаслар. Энди сизга “Ундан мамнунман” деган ном берилади, Юртингизни эса “Оилали” деб айтишади. Зотан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади, Юртингиз ҳам оилали бўлади. Йигит қиз билан турмуш қургандай, Ўғилларингиз юртингизга боғланиб, Унга эгалик қилади. Куёв келин билан қандай шод бўлса, Худойингиз сиз билан шундай севинади. Эгамиз шундай демоқда: “Эй садоқатсиз фарзандлар, олдимга қайтинглар! Зеро, Мен хўжайинингизман. Ҳар бир шаҳардан биттангизни, ҳар бир хонадондан иккитангизни олиб, Қуддусга олиб келаман. Мен сизларга кўнглимдаги чўпонларни бераман. Улар сизларни донолик ва билим билан бошқаришади. Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки гўё бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, сизларни Масиҳга тақдим этмоқчиман. Севиниб хурсанд бўлайлик, Ҳаммамиз Уни улуғлайлик! Ахир, Қўзининг никоҳ куни келди, Унинг келини ўзини тўйга тайёрлади.”
Выбор основного перевода