Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Исроил халқи Рафидимдан кетди. Мисрдан чиққандан кейин учинчи ойнинг биринчи куни улар Синай саҳросига етиб келдилар. Улар Синай тоғи этагида қароргоҳ қурдилар. Исроил халқи Рафидимдан кетди. Мисрдан чиққандан кейин учинчи ойнинг биринчи куни улар Синай саҳросига етиб келдилар. Улар Синай тоғи этагида қароргоҳ қурдилар. Кейин Ёшуа ва бутун Исроил халқи Зерах ўғли Охунни ўғирланган кумуш, тўн, тилла бўлаги ҳамда ўғил–қизлари, мол–қўйлари, эшаклари, чодирию бор нарсаси билан бирга Охор сойлигига олиб боришди. Ёшуа: “Бошимизга роса ҳам кулфат келтирдинг–ку. Мана энди бугун Эгамиз сенинг бошингга ҳам кулфат келтиради”, — деди. Бутун Исроил халқи Охунни ва унинг оиласини тошбўрон қилиб ўлдирди–да, уларнинг жасадларини оловда куйдирди. Кейин уларнинг устига катта бир тош уюмини тўплади, тошлар бугунгача ўша ердадир. Шунинг учун ушбу ер ўша пайтдан бери Охор сойлиги деб аталади. Шундан кейин Эгамиз ғазабидан тушди. Шарон текислиги қўйлар сурувлари учун яйлов бўлади, Охор сойлиги мол–қўйлар учун ўтлоқ бўлади. Ҳа, бу ерлар Менга интилганларники бўлади. “Қуддусга бориб, жар сол: «Эгамиз шундай деб айтмоқда: Ёшлигингдаги вафодорлигинг ёдимда, Келинчаклигингдаги севгинг эсимда. Сен саҳрода Менга эргашган эдинг, Экин экилмаган ерда орқамдан юрар эдинг. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Исроил халқидан ҳазар қилиб, зулм ўтказган биронта қўшни халқ бундан буён Исроил халқи учун тикан ва янтоқдай бўлмайди. Исроил халқи Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб олади. Мен тарқатиб юборган халқим Исроилни узоқ юртлардан Ўзим йиғиб оламан. Улар орқали барча халқларга муқаддаслигимни аён қиламан. Мен қулим Ёқубга мулк қилиб берган ерда уларни ўрнаштираман. Улар осойишта ҳаёт кечирадилар. Уйлар қуриб, узумзорлар барпо қиладилар. Улардан ҳазар қилган қўшни халқларни жазолаганим учун халқим бехатар, тинч яшайди. Ўшанда Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб олади.” Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни болалигида яхши кўрар эдим, Ўз ўғлонимни Мисрдан чақириб олган эдим. Эгамиз демоқда: “Мен сизларни Мисрдан олиб чиққан кунларимдай, Сизларга Ўз ажойиботларимни яна кўрсатаман.”
Выбор основного перевода