Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо юртларини одамларга ва ҳайвонларга тўлдираман. Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Мен сизларга юз бураман, Ўзим сизларга ғамхўрлик қиламан. Ерларингиз шудгор қилинади, экинлар экилади. Гўмера яна ҳомиладор бўлиб, қиз туғди. Эгамиз Хўшеяга деди: “Қизингнинг исмини Лўруҳамо, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деб қўй. Чунки бундан буён Мен Исроил халқига раҳм қилмайман, уларни кечирмайман. Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Лўёми, яъни «Халқим эмас» деб қўй. Чунки Исроил халқи энди Менинг халқим эмас, Мен эса уларнинг Худоси эмасман. Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади. Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. «Улар Менинг халқимдир», дейман Мен. Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.” Хўшея китобида Худо шундай деб айтган: “Менинг халқим бўлмаганларни «Ўз халқим» деб атайман. Олдин суюклигим бўлмаганни «Суюклигим» деб айтаман. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади.” Сизлар бир вақтлар Худога бегона эдингизлар, энди эса Унинг халқисизлар. Бир вақтлар Худонинг марҳаматидан бебаҳра эдингизлар, энди эса Ундан марҳамат топдингизлар.
Выбор основного перевода