Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Халқимнинг ери учун йиғланг! У ерни тикан, янтоқ буталари босиб кетади. Ҳа, шодликка тўла бўлган уйлар учун, Қувноқ шаҳар учун аза тутинг! Мана, сарой ташландиқ бўлиб қолди, Гавжум шаҳар саҳрога айланди. Қалъаю минора то абад Ёввойи эшаклар яйрайдиган жой, Чорва учун яйлов бўлди. Мен сени даштдаги ўсимлик каби ўстирдим. Сен улғайдинг, бўйинг чўзилди, энг гўзал бир гавҳарга ўхшаб қолдинг. Сенинг кўкракларинг тўлишди, сочларинг узун бўлди, аммо сен қип–яланғоч эдинг. Жирканч одатлару фоҳишалик қилганингда сен бирон марта ҳам ўз болалигингни эсламадинг, қип–яланғоч бўлганингни, ўз қонингга беланиб типирчилаб ётганингни эсга олмадинг. Сени ўйнашларинг ихтиёрига топшираман. Улар сўриларингни бузадилар, супаларингни вайрон қиладилар. Устингдаги кийимларингни юлиб оладилар, чиройли тақинчоқларингни тортиб оладилар. Сен қип–яланғоч қоласан. Энди бу ток саҳрога ўтқазилган. Ҳа, сувсаган, қақроқ чўлга экилган. Жазо куни Эфрайим хароб бўлади. Исроил қабилаларига эълон қилган бу сўзларим Албатта рўёбга чиқади. Эгамиз Раббий демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен юртга очарчилик юбораман. Одамлар нон билан сувни эмас, Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади.
Выбор основного перевода