Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ёқуб насли Қуддус қирларида қувонч ила ашула айтади, Эгамиз берган баракадан қувонади. Буғдой, шароб ва зайтун мойи туфайли, Сурувдаги қўзилару подалардаги бузоқлар туфайли Уларнинг юзидан нур сочилади. Улар суғорилган боққа ўхшайдиган бўлади, Бутунлай қайғуни унутиб юборишади. Ўша куни сут оқар қирлардан, Узум шарбати келар тоғлардан, Яҳудодаги ўзанлар сувга тўлар, Менинг уйимдан булоқ отилиб чиқар, Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойликни суғорар. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб, У ерда ўрнашиб оладилар. Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичадилар. Боғлар яратиб, меваларини ейдилар.
Выбор основного перевода