Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор. Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир. У ерда тўйиб нон ейсизлар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсизлар. У ер шундай бир юртки, қоялардан темир, қирларидан мис чиқарасизлар. Ўша ерда еб тўйганингизда, сизларга берган ҳосилдор юрт учун Эгангиз Худони олқишланглар. Шунда уларга ғазабимни сочаман, уларни тарк этиб, юзимни ўгираман. Улар осон олинадиган ўлжадай бўлиб қолишади, кўп кулфат ва офатлар бошларига келган куни: «Худойимиз орамизда бўлмагани учун шу кулфатлар бошимизга тушмадимикин?!» дейишади. Зотан, Мен, Яратувчинг, сенинг эринг бўламан. Менинг номим Сарвари Оламдир! Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, қутқарувчингман, Мен бутун ер юзининг Худоси деб аталаман. Эй Исроил! Сен ташлаб кетилган, Руҳи азобланган аёлдайсан. Рад этилган, ёш жувондайсан. Аммо Мен, Эганг, сени чақириб оламан, — демоқда Худойинг. — “Қуддусга бориб, жар сол: «Эгамиз шундай деб айтмоқда: Ёшлигингдаги вафодорлигинг ёдимда, Келинчаклигингдаги севгинг эсимда. Сен саҳрода Менга эргашган эдинг, Экин экилмаган ерда орқамдан юрар эдинг. Эгамиз шундай демоқда: “Бир одам хотини билан ажрашди, дейлик. Агар хотини бориб, бошқасига турмушга чиқса, олдинги эри уни қайта никоҳига олиши мумкинми?! Бундай бемаънигарчилик юртни ҳаром қилиб юбормайдими?! Эй Исроил, сен кўп ўйнашлар орттириб фоҳишалик қилдинг. Энди қайси юз билан олдимга қайтиб келмоқчисан?! Мен яна ўша ердан ўтиб кетаётиб, сени кўриб қолдим. Сен севги учун етилганингни кўриб, кийимимнинг этаги билан яланғоч баданингни ёпдим. Мен сенга қасамёд қилдим, сен билан никоҳ аҳдини туздим. Шунда сен Меники бўлдинг, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Серҳосил ўлкада қорнингни тўйғиздим, Аммо қорнинг тўйгач, манман бўлиб кетдинг, Шу сабабдан сен Мени унутдинг. Гапингни тайёрлаб, Эгамизга қайт. Сен Унга шундай деб айт: “Гуноҳларимиздан кечиб юборгин, Ибодатимизни қабул қилгин. Қурбонгоҳингда буқаларни қурбонлик қилгандай, Биз Сенга мадҳиямизни назр қиламиз. Ниҳоят йигит ақлини йиғиб олиб, ўзига ўзи дебди: — Отамнинг қанчадан–қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб–тошиб ётибди, мен эса бу ерда очликдан ўляпман. Энди отамнинг олдига бориб, унга шундай деб айтаман: “Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим.
Выбор основного перевода