Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ғалла янчиш вақти узум териш пайтига уланиб кетади, узум териш пайти экин–тикин вақтига уланиб кетади. Тўйгунингизча нон ейсиз, ўз юртингизда бехатар яшайсиз. Ер ҳайдаганингда далангда тошлар бўлмайди, Ёввойи ҳайвонлар сенга ҳужум қилмайди. Бутун оламда У жангни тўхтатади, Ёйни парчалайди, найзани синдиради, Қалқонларни оловда ёқиб, шундай дейди: Эгамиз ҳукм қилади халқларнинг орасида, Ажрим қилади кўп миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар. Шунда бўри қўзи билан яшар, Сиртлон билан улоқча бирга ётар, Бузоқ, шер, бўрдоқи биргадир, Ёш бола уларни етаклаб юрар. Сигир билан айиқ бирга ўтлайди, Болалари ҳам бирга ётади, Шер ҳўкизга ўхшаб сомон ейди. Гўдак қора илон уяси устида ўйнар, Ёш бола қўлини илон инига суқар. Муқаддас тоғимнинг гир атрофида Улар зарар келтирмас ё чақмас. Ҳа, сувлар тўлдирганидай денгизни, Ер юзи тўлиқ билиб олади Эгамизни. Эй Исроил халқи! Сизлар менинг сурувимсиз. Мен сизлар билан тинчлик аҳдини тузиб, юртдаги барча ёввойи ҳайвонларни қувиб чиқараман. Шунда сизлар дашту биёбонларда осойишта ҳаёт кечирасизлар, ўрмонларда тинч ухлайсизлар.
Выбор основного перевода