Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Шишах ўзи билан 1200 та жанг аравасини, 60.000 нафар отлиқ лашкарни, шунингдек, Мисрдан Ливиялик, Сухотлик ва Ҳабашистонлик сон–саноқсиз қўшинни тортиб келди. Наҳотки Ҳабашистонликлар билан Ливияликлар эсингда бўлмаса?! Улар сон–саноқсиз лашкарлари, кўплаб жанг аравалари ва отлиқ сипоҳлари билан келган эди–ку. Ўшанда Сен Эгамизга суянганинг учун, Эгамиз уларни сенинг қўлингга берган эди. Ҳолингга вой! Эй Ҳабашистон дарёлари ортидаги, Қанотлар гувиллашига тўлган юрт! Ҳабашистонга умид боғлаган, Мисрдан фахрланган халқ иснодга қолади. Эй отлиқлар, ҳужум қилинг! Жанг араваларини учиртиринг! Эй қалқон тутган Ҳабашистонликлару Ливияликлар, Эй камон ушлаган Лидияликлар, Қани, жангга киринг! Форс, Лидия ва Ливия юртларининг аскарлари Сафларингда хизмат қилар эди. Қалқону дубулғаларини деворларингга осиб, Сени салобатли қилишар эди. Ҳабашистон, Ливия, Лидия, бутун Арабистон, Куб ва Мисрнинг қолган барча иттифоқчилари жангда ҳалок бўладилар. Сенинг сафингга Форслар, Ҳабашистонликлар ва Ливияликларнинг қуролланган жангчилари қўшилади. Сурия шоҳи Мисрнинг олтину кумуш хазиналарига ва барча бойликларига эгалик қилади. Ливияликлар билан Ҳабашистонликлар ҳам унга қарам бўладилар.
Выбор основного перевода