Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Бошингга қўш фалокат келди, Ким сенга тасалли беради?! Атрофингда талончилигу ҳалокат, очлигу қилич, Ким сени юпата олади?! Эгамиз шундай демоқда: “Эй Қуддус, ким сенга ачинар экан?! Ким сен учун мотам тутар экан?! Биронтаси сенга келиб, Ҳол–аҳвол сўрармикан?! Сен Мени рад этдинг, Менга орқа ўгирдинг. Сенга раҳм қилавериб чарчадим. Энди сенга қарши қўл кўтараман, Сени йўқ қилиб юбораман. Бобилда яшаган ажнабийлар айтишади: “Бобилни тузатмоқчи эдик, аммо у тузалмади. Энди уни ташлаб кетайлик, Ҳар биримиз юртимизга қайтиб кетайлик. Ахир, Бобилнинг жазоси бошидан ошди, Кўкдаги булутларгача етиб борди.” Найнаво шаҳри ҳақида башорат. Бу китобда Элқўшлик Нохумга келган ваҳий баён қилинган. Найнаво дарз кетган ҳовузга ўхшайди, Ёриқларидан сув оқиб кетгандай, Унинг аҳолиси қочиб кетяпти, Ортидан “Тўхтанглар! Тўхтанглар!” Деган қичқириқлар эшитилар, Лекин ҳеч ким ортига қайтмас. Эгамиз шимолга қарши қўл кўтаради, У Оссурияни йўқ қилади. Найнаво шаҳрини вайрон қилади, Уни сувсиз саҳрога айлантиради.
Выбор основного перевода