Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эшитмаганмисан, эй Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим, Буни азалдан режа қилган эдим. Энди амалга оширдим. Қалъаларни вайронага айлантирсин деб, Мен сенга куч бердим. Қўлу қаноти қирқилди шаҳар аҳлининг, Ваҳимага тушиб, уятга қолдилар. Улар далада ўсган ўт, янги майсалар кабидир. Томларда ўсган майсаларга ўхшаб, Етилмасдан олдин қуриб қолдилар. Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эди! Энди уларнинг шуҳрати гуллар каби сўнади. Улар илк пишган анжирларга ўхшайди, Пишган заҳоти юлиниб, ютиб юборилади. Осмондаги юлдузлар ерга қулади. Ҳа, кучли шамол дарахтни силкитиб анжирни тўккандай улар ерга тўкилди.
Выбор основного перевода