Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
лашкарбошилари ва жангчиларига маслаҳат солди. Улар шаҳар ташқарисидаги булоқлар оқимини тўхтатишга қарор қилдилар. Бир талай халойиқ тўпланиб: “Нимага энди Оссурия шоҳи келиб, мўл–кўл сувга эга бўлар экан”, дея ҳамма булоқларни ва ҳудуддан оқиб ўтган ирмоқни тўхтатди. Оссурия шоҳи қўлидан Эгамиз Худо бизни қутқаради, деб Ҳизқиё сизларни алдамасин. У сизларни очлигу ташналикдан ҳалок қилмоқчи! Довуд қалъаси деворларининг ёриқлари жуда кўп. Буни кўриб сизлар Қуйи ҳовуздан сув тўпладингиз. Қуддусдаги уйларни санаб чиқдингиз. Шаҳар деворларини мустаҳкамлаш учун уйларни буздингиз. Эски ҳовуз сувларини тўплаш учун икки девор ўртасида сардоба қурдингиз. Аммо буни илгаридан режа қилган Худони ёдга олмадингиз. Амалга оширадиган Худони хаёлингизга ҳам келтирмадингиз. Душманлар Исроил юртини хароб қилган, Узумзорларини пайҳон этган. Бироқ Эгамиз тиклар Ёқуб наслининг улуғворлигини, Ҳа, Исроил халқининг буюклигини. Босқинчи сенга ҳужум қилди, эй Найнаво! Қани бўл, қўриқла қўрғонларингни, Йўлдан узма сен кўзингни. Йиғиб олгин бор кучингни, Жангга боғла белингни.
Выбор основного перевода