19
Мен, Эгангиз, ичимда шундай деган эдим: «Сени жон–жон дея Ўзимга фарзанд қилиб олган бўлар эдим, Сенга ажойиб юртни совға қилган бўлар эдим, Халқларнинг энг гўзал мулкини сенга берган бўлар эдим.» Мени «Отажоним дейсан», дея ният қилган эдим, Мендан ҳеч қачон юз ўгирмайсан, деб ўйлаган эдим.