Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Шамол уларнинг устидан кулади, Ҳуштак чалиб, уларни даҳшатга солади. Аммо Оссурия Менинг қуролим эканини Хаёлига ҳам келтирмас, Булар ҳақида у ўйламас ҳам. Унинг фикри–ёди: Халқларни қириб ташлашдир, Битта қўймай уларни йўқ қилишдир. Оссурия шоҳи шундай ўйлайди: «Лашкарбошиларим шоҳлар эмасми?! Хално шаҳрини Кархамиш шаҳридай вайрон қилмадикми?! Хомат ҳам Арпаддай қулади–ку! Самария Дамашқ каби эмасми?! Олганимдай беҳуда бутлар шоҳликларини, Оламан Қуддусу Самариянинг санамларини. Не қилган бўлсам Самария ва унинг санамларини, Шундай қиламан Қуддусу унинг бутларини.»” Аммо Раббий тузган режаларини Сион тоғида ва Қуддусда амалга оширгандан кейин, шундай дейди: “Энди такаббур, кибор Оссурия шоҳи билан ҳисоб–китоб қиламан. Ахир, Оссурия шоҳи шундай деган эди: «Ўз кучим билан буларни амалга оширдим, Донолигим билан қилдим, ахир, идроклиман. Халқларнинг чегарасини йўқ қилдим, Уларнинг хазиналарини ўлжа қилиб олдим. Қудратли шоҳларини тахтдан улоқтирдим. Қуш инига қўл суқиб тухум йиққани каби, Халқларнинг бойликларини тўпладим. Ташлаб кетилган тухумларни қандай тўпласалар, Жамики юртларни мен шундай йиғиб олдим. Ё қанот қоққан, оғзин очган, Ё овозин чиқарган биров бўлмади.»” Эй Эгамиз! Биз биламизки, Оссурия шоҳлари ҳамма халқларни ва уларнинг юртларини вайрон қилганлар. Ўтган–кетганлар сендан ор қилиб, Қўл силтаб кетадилар. Ёқасини ушлаб, бошларини чайқайдилар, Эй қиз Қуддус, сени мазах қилиб шундай дейдилар: “Гўзалликда комил шаҳарми шу?! Бутун дунёнинг севинчимиш у!” Ахир, даво йўқ Самариянинг ярасига, Ёпишди Яҳудога ҳам у яра, Халқим дарвозаси — Қуддусга юқди. Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади! “Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади! Хароб бўлган бу шаҳар Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади. Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади.
Выбор основного перевода