Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ўша кечаси Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди. Мурдалари кўмилмай қолиб кетади, Жасадларидан қўланса ҳид анқийди, Уларнинг қони қирларда дарё бўлиб оқади. Ҳа, Эгамиз олову қилич билан Жамики жонзотларга қарши курашади. Унинг қўлидан кўплари ҳалок бўлади. Сенинг ўқларинг учиб чақнайди, Найзаларинг ялт этиб ёнади. Бундан қуёшу ой ўз жойида қотиб туради.
Выбор основного перевода