Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Тирга қарши ким бундай қарор чиқарди? Бу шаҳар шоҳларга тож кийдирганди, Савдогарлари ҳукмдор эди, Бутун дунё уларни иззат қиларди. Хорон, Ханнох ва Эден шаҳарлари ҳамда Шава, Ошур ва Хилмад савдогарлари сен билан савдо–сотиқ қилишарди. Улар қимматбаҳо либослар, кўк матолар, нақш солинган кўйлаклар, ранг–баранг гиламлар, пухта эшилган арқонларни сенга сотишарди. Ер юзи савдогарлари ҳам унинг ҳолига йиғлаб, мотам тутадилар. Чунки уларнинг молини энди ҳеч ким сотиб олмайди. Олтин, кумуш, жавоҳирлару марваридларни, майин зиғир матоси, шойи, сафсару қирмизи газламаларни, турли хил хушбўй ёғочларни, фил суягидан ясалган ҳар хил буюмларни, энг қимматбаҳо ёғочдан, бронзадан, темирдан ва мармардан ясалган буюмларни, долчин, зираворлар, хушбўй тутатқилар ва миррани, шароб, зайтун мойини, олий навли ун ва буғдойни, мол–қўйларни, отлару араваларни, одамларнинг жонини, танасини ҳам сотиб оладиган бошқа ҳеч ким бўлмайди. Савдогарлар шундай деб айтишади: “Эй Бобил, сен орзу қилган неъматларинг йўқ бўлди. Ҳашамату савлатинг ном–нишонсиз ғойиб бўлди.” Ҳа, ўша молларини Бобилга сотиб, бойиб кетган савдогарлар Бобилнинг азоб–уқубатидан даҳшатга тушиб, қайғуриб йиғлайдилар: “Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Сен майин зиғир матосидан кийим кияр эдинг, Сафсару қирмизи либослар ила ясанардинг. Олтин, жавоҳирлару марваридлар ила безанардинг. Шундай бойлигинг бир соатдаёқ нобуд бўлди–я!” Ҳар бир кема дарғаси, кемадаги йўловчилар, денгизчилар ва денгизда савдо–сотиқ қилувчиларнинг ҳаммаси узоқдан Бобилга қараб турадилар. Шаҳардаги ёнғиндан чиқаётган тутунни кўриб, шундай фарёд қиладилар: “Бу буюк шаҳарга тенг келадигани йўқ!” Улар бошларига кул сочиб, фарёд чекиб, қайғуриб, дод соладилар: “Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Денгиздаги кемаларга эга бўлганлар Сенинг зийнатларинг туфайли бойлик орттирдилар. Энди эса сен бир соатдаёқ хароб бўлдинг!
Выбор основного перевода