Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Тулпорлар келди дупур–дупур қилиб, Сисаро отларининг туёқлари ерни тамғалаб. От туёқлари дупур–дупур уради, Аравалар тарақ–туруқ қилади, Ғилдираклар гурсиллайди. Эркаклар ичидан зил кетадилар. Ҳатто болаларини қутқаргани ҳам Улар орқага қайтмайдилар.” Тоғ чўққиларига сакраб чиқишар, Жанг аравасидай гумбурлаб чопар, Ёнаётган хас–чўп каби чирсиллар, Жангга тайёр бўлиб саф тортган Кучли лашкарга ўхшар улар. Душман сипоҳларининг қалқони қизил, Жангчиларининг кийими алвон, Жанг куни аравалари оловдай чақнар, Беҳисоб найзалари бош узра тебраниб турар. Шаҳар ичида аравалар қутуриб елар, Майдонларни кесиб у ёқдан–бу ёққа ўтар, Машъалаларга ўхшаб ёниб турар, Яшин тезлиги билан учар. Найнаво шоҳи амр берар лашкарбошиларига, Олға босиб қоқинар улар йўлда. Қалқонлари паноҳида босқинчилар Шаҳар деворига ёпирилар.
Выбор основного перевода