Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Бу шаҳар қасмоқли қозон кабидир, унинг қасмоғи кетмайдиган бўлиб қолган. Қани, қозонни бир чеккадан бўшатинг, қўлингизга нима илинса, олиб кетаверинг. Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Мен Ўзим ўтинни баланд қилиб уяман. Шер ўз болалари учун Етарлича ўлжа тилка–пора қилган, У она шер учун ҳам овини бўғизлаган, Мурда билан тўлдирган ўз инларини, Ўлжа билан — уяларини. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен сенга қаршиман, эй Найнаво! Жанг араваларингни тутатиб ёндираман. Ёш шерларинг қиличдан ҳалок бўлади. Сен энди ер юзида талончилик қилмайсан. Ўлпончиларингнинг овози ўчади.” Эй қотиллик ила шаҳарлар қурганлар, ҳолингизга вой! Эй зўравонлик ила қўрғонларга асос солганлар, ҳолингизга вой!
Выбор основного перевода