Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Оқар сувлар бадбўй ҳид чиқаради, Мисрдаги Нил пасайиб, қурийди. Поялару қамишлар чирийди. Нил қирғоғидаги, дарё бўйидаги қамишлар, Нил бўйига экилган ҳамма экинлар Қуриб кетади, совурилади, Улардан ҳеч нарса қолмайди. Балиқчилар аза тутар, Нилга қармоқ ташлаганлар йиғлар, Сувга тўр ёйганлар умидсиз бўлар. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен Нў шаҳрининг худоси Омонни жазолайман. Фиръавннинг, Мисрнинг, у ердаги шоҳлар ва худоларнинг, фиръавнга умид боғлаган ҳамманинг адабини бераман. Бутун юртга қурғоқчилик келсин! Дарёлари қуриб кетсин. Зеро, бу юрт бутлар макони бўлди, Ваҳимага солган ўша бутлар дастидан Одамлари ақлдан озди. Эй сероб сувлар бўйидаги шаҳар, Бой хазинага эга бўлган шаҳар! Сенинг кунинг битди. Ҳаётинг ипи узилди. Эгамиз шундай демоқда: “Мен даъвоингизни эшитиб, Сизни ҳимоя қиламан. Сизлар учун ўч оламан. Бобилнинг булоғини қуритаман, Дарёларини сувсиз қолдираман. «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Миср фиръавни, Мен сенга қаршиман. Сен Нил ҳавзаларида чўзилиб ётган бамисоли буюк аждарҳодирсан. Сен: ‘Нил дарёси менинг шахсий мулким, уни ўзим учун яратганман’, деб айтасан. Мен Патрўсни ташландиқ жойга айлантираман. Зўван шаҳрига ўт қўяман, Миср пойтахти Нўни жазолайман. Мисрнинг мустаҳкам Син қалъасини ғазабимга гирифтор қиламан, пойтахт шаҳар Нўнинг тўдасини қириб ташлайман. Бутун Миср юртига ўт қўяман! Син аҳолиси чексиз азобда қолади, Нў шаҳрининг девори йиқитилади, душманлар куппа–кундузи Нуф шаҳрига ҳужум қилади. Калней шаҳрига бориб, унинг аҳволини кўринглар. У ердан буюк Хомат шаҳрига ўтиб, ҳолини билинглар. Филист халқининг Гат шаҳрига ҳам бориб кўринглар. Сизларнинг бу шоҳликлардан афзалроқ жойингиз бормиди?! Ёки ерингиз уларникидан каттароқмиди?!
Выбор основного перевода