Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ўзларининг кўз ўнгида Чақалоқлари тилка–пора бўлади. Уйлари талон–тарож бўлади, Хотинларига тажовуз қилинади. Оссурия шоҳи Миср асирларини, Ҳабашистон тутқунларини, ёшу қарисини яланғоч, ялангоёқ, уятли жойлари очиқ ҳолда ҳайдаб кетади. Миср шарманда бўлади. Тур, эй қиз Қуддус! Кечаси билан Худога илтижо қилиб чиққин! Юрагингни Раббийга сувдай тўкиб солгин! Қўлларингни узат осмонга, Фарзандларинг учун ёлворгин Унга! Ахир, улар очликдан ҳушсиз ётибди Ҳар бир кўчанинг бошида. Самария аҳолиси ўз Худосига қарши бош кўтарди, Энди улар гуноҳининг жазосини тортади. Улар қиличдан ҳалок бўлади, Гўдакларини душманлар ерга уриб ўлдиради, Ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёради. Улар халқим учун қуръа ташлаб, ўғил–қизларимни сотиб юбордилар. Тушган пулга фоҳишабозлигу айш–ишрат қилдилар. Уларнинг бойликларин бегоналар олиб кетган кун Сизлар бир четда қараб турдингиз. Ёт халқлар Қуддус шаҳрига кириб, Шаҳар учун қуръа ташлаганларида, Сизлар ҳам улар каби ёвуз ишлар қилдингиз.
Выбор основного перевода