Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Қирғин келтирувчи чигирткадан қолганини Еб битирди кемирувчи чигиртка галаси. Кемирувчи чигиртка галасидан қолганини Еб битирди сакрайдиган чигиртка галаси. Сакрайдиган чигирткадан қолганини Еб битирди қиртишловчи чигиртка галаси. Бостириб келди юртимизга лашкарлар, Сон–саноқсиз кучли баҳодирлар. Арслон тишига ўхшар тишлари, Гўё урғочи арслонники қозиқ тишлари. Аланга ютиб борар улар олдидан, Олов гувиллаб ёнар улар ортидан, Бирон жонзот қочиб қутулмас улардан. Илгари эди замин Адан боғидай, Энди бўлиб қолди қақроқ саҳродай. Эгамиз шундай дейди: “Зарар кўрдингиз қирғин келтирувчи, Емирувчи чигирткалар дастидан, Экинзорларингизни кемириб ташлаган Сакрайдиган чигиртка галаси дастидан, Кўрган зарарингизни Мен қоплайман. Бу кучли лашкарни сизга қарши Мен юборганман. Лашкарингга бир қарасанг–чи! Хотин кишидан фарқи йўқ–ку уларнинг. Юртингнинг дарвозалари ёв учун кенг очилди, Дарвозаларнинг тамбаларини олов йўқ қилди.
Выбор основного перевода