Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худойимиз, биз қул бўлсак ҳам, Сен бизни тарк этмадинг. Бизга марҳамат кўрсатиб, Форс шоҳининг илтифотига сазовор қилдинг. Бизга янги ҳаёт ато қилдинг, уйингни қайта қуришимизга, уни тиклашимизга имконият бердинг, Яҳудо юртида ва Қуддусда бехатар яшашимизга имконият яратдинг. Нега энди боғнинг деворларини бузиб ташладинг? Ўтган–кетганлар меваларини юлсин дебми? Мен — Ўз қулинг билан қилган аҳдингдан қайтдинг, Унинг тожини Сен тупроққа қординг. Халқнинг ўндан бири қолса ҳам Ёндириб юборилади. Аммо қайрағоч, эман дарахтлар кесилганда Тўнкалари қолгани каби, Ундан ҳам тўнка қолади. Унинг тўнкаси Муқаддас уруғдир.” Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. «Ўйнашларимнинг берган тўлови», деб ўйлаган Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман, Ҳаммасини тўқайзор қиламан. Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади. Баъзилари қиличдан ўтказилади, бошқалари барча юртларга асир қилиб олиб кетилади. Ғайрияҳудийларнинг давру даврони тугамагунча, улар Қуддусни оёқ ости қиладилар. Маъбаднинг ташқи ҳовлисини эса қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер бутпарастларга берилган. Улар муқаддас шаҳарни 42 ой оёқ ости қиладилар.
Выбор основного перевода