5
Ўша зот тинчлик ўрнатувчи бўлади. Мабодо Оссурияликлар Юртимизга бостириб келса, Чегарамизга қадам босса, Ҳукмдоримиз бизни ҳимоя қилади. Ҳа, Оссурияликлар Юртимизга бостириб келса, Қалъаларни улар ёриб ўтса, Биз уларга қарши етти йўлбошчини танлаймиз, Ҳатто саккиз раҳнамони тайинлаймиз. Улар қилич кўтариб, Оссурия устидан ҳукмронлик қилишади, Нимрўднинг ерида ўз ҳукмини ўтказишади.