Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг илдизлари қуриб қолади, Новдалари ҳам сўлиб қолади. Эҳ, гуноҳкор элат, айби муқаррар халқ, Эҳ, қабиҳ насллар! Номуссизларча иш қилар бу болалар, Эҳ, Эгамизни тарк этган улар, Исроил халқининг Муқаддас Худосига Шаккоклик қилган, Эгамизга орқа ўгирган улар! Фосиқлик оловга ўхшаб ёнар, Еб битирар бутазору тиканзорларни. Ўрмондаги чангалзорларни ёндириб, Баландларга тутунини ўрлатади. Сарвари Оламнинг қаҳридан Юрт ёниб битар, Халқ оловга ёнилғи бўлар. Одамлар ўз яқинига шафқат қилмас, Улар исёнкор халқ, ёлғончи болалар! Эгасининг йўл–йўриқларига Қулоқ солишни рад этган болалар улар. Мен Эфрайимни куядай емираман, Яҳудо халқини қуртдай кемираман. Тоғ чўққиларига сакраб чиқишар, Жанг аравасидай гумбурлаб чопар, Ёнаётган хас–чўп каби чирсиллар, Жангга тайёр бўлиб саф тортган Кучли лашкарга ўхшар улар. «Қаранглар, эй мазахчилар! Ҳайратда қолиб ўлинглар! Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, Эшитсангиз қулоқларингизга ишонмайсизлар.»”
Выбор основного перевода