Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чунки улар Худога эргашишни рад қилдилар, Худонинг йўлларини англаб етмадилар. Эй Эгам, улар ишларингни қадрламас, Сенинг ижодингга эътибор қилмас, Сен уларни йиқитасан, Улар қайтиб тикланолмас. Эй Эгамиз, қўлинг кўтарилган, Жазолашга тайёр, Аммо улар буни кўрмайди. Халқингни деб жон куйдирганингни кўриб, Улар шарманда бўлсин. Ғанимларингга аталган олов уларни ютсин. Руҳоний, пайғамбарлар шароб туфайли, Ўткир ичимликлардан гандираклаб юради. Ҳа, шароб, бўзалардан уларнинг боши айланади, Май дастидан улар йўлларидан адашади, Ўткир ичимликдан гандираклаб юради. Улар ваҳий кўрганларида хато қилади, Қиладиган ҳукмларида адашади. Ўзларингизча Довуд каби куйлар басталайсиз, Арфанинг янграган наволарига ашулалар айтасиз. Қадаҳлаб шароб ичасиз, Хушбўй мойнинг энг аълосини баданингизга суртасиз. Халқингиз — Юсуф наслининг кулфати учун эса қайғурмайсиз!
Выбор основного перевода