Пора олманглар. Пора туфайли кўзи очиқларнинг кўзини ёғ босади. Пора ҳар доим тўғри одамларнинг ишига зарар етказади.
Улар солиҳларга қарши бирлашади, Гуноҳсизларни ўлимга маҳкум этади.
Фосиқни оқлаш, солиҳни айблаш — иккови ҳам Эгамизга жирканчдир.
Эй сиз, ёвуз фармонлар чиқарадиганлар, Қонунлар ёзиб, жабр келтирадиганлар.
Камбағални адолатдан маҳрум қиляпсиз, Мазлум халқимни талаяпсиз, Овингиз бўлаётир бевалар, Ўлжангиз бўлаётир етимлар.