Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Борди–ю, Эгамиз фавқулодда бир нарса қилса — ер ёрилиб уларни бор нарсаси билан ютиб юборса, улар ўликлар диёрига тириклайин кириб кетишса, билингларки, ўша одамлар Эгамизни хўрлаган бўлади. Мусо гапини энди тугатган ҳам эдики, ўша одамларнинг оёғи остидаги ер ёрилиб кетди. Ернинг оғзи катта очилиб, уларни оила аъзолари, Кўрахнинг ҳамма шериклари, мол–мулки билан бирга ютиб юборди. Шундай қилиб, улар жамики мол–мулки билан бирга тириклайин ўликлар диёрига кириб кетишди. Ер ёпилиб, уларни жамоа орасидан ғойиб қилди. Уларнинг фарёдидан атрофда турган Исроил халқи: “Бизни ҳам ер ютиб юбормасин!” деб бақирганча тумтарақай бўлди. Бадкирдорлар айтар: “Шудгор қилиниб, парчаланган ердай, Суякларимиз қабр оғзида майдаланиб, сочилиб ётибди.” Дўзах, бепушт бачадон, сувсираган тупроқ ҳамда олов, етарли, демайди. Тофат аллақачон тайёрланган. Ҳа, у ҳатто Оссурия шоҳи учун ҳам тайёр турибди. Бу кенг чуқурда алангаю ўтин мўл–кўл. У ерда Эгамизнинг нафаси вулқондан чиққан олов каби ёндиради.
Выбор основного перевода