23
Сиз ҳаддингиздан ошиб, Самовий Худога қарши бош кўтардингиз! Худо Маъбадининг қадаҳларини ҳузурингизга келтириб, бекларингиз, хотинларингиз ва канизакларингиз билан майхўрлик қилдингиз. Ҳеч нарса кўрмайдиган, ҳеч нарса эшитмайдиган, ҳеч нарса билмайдиган олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошдан ясалган худоларни мадҳ айладингиз. Аммо сизга ҳаёт берувчи ва охиратингизни белгиловчи Худони улуғламадингиз.