Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг шерникидай бўлган овозларини Худо ўчиради, Ўша махлуқларнинг тишларини Худо синдиради. Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Аммо бу халқ талон–тарож қилинган, Ҳаммаси зиндонда тутқун, қамоққа ташланган. Улар қўлга тушди, қутқарадигани йўқ. Улар ўлжа бўлди, “Қайтариб бер” дейдигани йўқ. Ғанимлари унга шердай ўкирди, Овози борича унга бўкирди. Ўшалар дастидан Исроил юрти хароб бўлди, Шаҳарлари вайрон бўлиб, ҳувиллаб қолди. Ана, халқларни ҳалок этувчи йўлга тушди, У шер каби чакалакзордан чиқди. Юртингизни хароб қилгани уясини ташлаб келди. Эвоҳ, энди шаҳарларингиз вайрон бўлади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади. Бобилликлар шер каби ўкиришади, Шер болаларидай бўкиришади. “Эй инсон, фиръавнга шундай марсия куйла: «Сен ўзингни халқлар орасидаги шер деб биласан. Аммо сен сувдаги аждарҳо кабидирсан! Сен ирмоқларингдаги сувни кўпиртирасан, Оёқларинг билан уни лойқалатасан.
Выбор основного перевода