Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ток новдасини суғургандай, Бизни Мисрдан келтирдинг. Бегона халқларни қувиб, бизни ўтқаздинг. Биз учун тупроқ тайёрладинг, Илдиз отиб, юртни тўлдирдик. Тоғлар бизнинг соямиз билан қопланди, Баҳайбат садрлар ҳам новдаларимиз билан қопланди. Биз шохларимизни денгизгача ёйдик, Новдаларимиз Фурот дарёсигача чўзилди. Нега энди боғнинг деворларини бузиб ташладинг? Ўтган–кетганлар меваларини юлсин дебми? Ёввойи тўнғизлар уни хароб қилади, Ёввойи жониворлар ундан еб қорнини тўйғизади. Қайт яна бизга, эй Парвардигори Олам! Назар солгин, қара самодан, Бу ток новдасини қўриқлагин. Ўнг қўлинг ўтқазган илдизни, Ўзинг ўстирган новдани қўриқлагин. Эгам айтар: “Ўша куни ажойиб узумзор тўғрисида куйланг! Мен сени аъло токдай эккан эдим, Сен энг сара уруғдан пайдо бўлган эдинг. Нечун энди айниб қолдинг? Нега ёввойи токка айланиб қолдинг? Энди бошқа бир масални эшитинглар: бир ер эгаси бор экан. У узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқиш чуқурини қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди. Исо халққа масаллар орқали сўзлай бошлади: “Бир одам узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқиш чуқурини қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди. Йиғим–терим мавсумида, узумзор ҳосилидан тегишли улушини олиш учун ўша одам хизматкорини боғбонлар олдига юборибди. Боғбонлар эса уни тутиб олишибди, калтаклаб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди. Узумзор эгаси яна бошқа бир хизматкорини уларнинг олдига юборибди. Улар бунисини ҳам бошига уриб, ҳақорат қилибдилар. Яна бошқасини йўллабди, унисини эса ўлдиришибди. У яна хизматкорларини юбораверибди, аммо боғбонлар уларнинг баъзиларини уриб, баъзиларини ўлдиришибди. Узумзор эгасининг энди биргина одами қолибди, у ҳам бўлса, севикли ўғли экан. У: «Ўғлимни ҳурмат этарлар» деб, боғбонлар олдига уни юборибди. Лекин улар бир–бирига: — Бу меросхўр–ку! Уни ўлдирайлик, шунда мероси бизга қолади, — дейишибди. Ўғлини ушлаб, ўлдириб, жасадини узумзордан чиқариб ташлашибди. Хўш, сизнингча, энди узумзор эгаси нима қилар экан? У келиб боғбонларни ўлдиради, узумзорни эса бошқаларга ижарага беради. Исо халққа қуйидаги масални айтди: “Бир одам узумзор барпо қилибди. Узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи узоқ вақтга сафарга кетибди.
Выбор основного перевода