Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳўкиз билади ўз эгасини, Ҳатто эшак билар ким уни боқишини, Аммо халқим Исроил билмайди, Улар тушунмайди Мен, ўз Эгасини.” Элликбоши ва амалдорлардан, маслаҳатчилардан, моҳир усталар ва “доно” афсунгарлардан жудо қиляпти. Шунда Эгам бир кунда Исроилнинг бошини ва қуйруғини, Хурмосини ва қамишини кесиб олди. Оқсоқоллар, амалдорлар бошдир, Сохта пайғамбарлар қуйруқдир. Сутдан ҳам оқ, қордан ҳам оппоқ эди Йўлбошчиларимизнинг кўнгиллари, Маржондай товланарди соғлом таналари, Ёқутдай кўркам эди кўринишлари. Энди таниб бўлмас уларни кўчаларда, Уларнинг юзлари куядан ҳам қорароқ тусда. Бужмайган терилари суякларга ёпишган, Тарашадан ҳам баттар қуриб–қақшаб кетган. Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман.
Выбор основного перевода