Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Боринглар, топилган бу китобдаги сўзларга мувофиқ, мен тўғримда ҳам, бутун Яҳудо халқи тўғрисида ҳам Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билинглар. Оталаримиз бу китобдаги сўзларга қулоқ солмаганлари, ҳаммамиз учун ёзилган бу сўзларга риоя қилмаганлари учун, Эгамизнинг даҳшатли ғазаби бизга қарши ғоятда аланга олган.” Руҳоний Хилқиё, Охихам, Ахбор, Шофон ва Осоёҳ Хулда исмли пайғамбар аёл ҳузурига бориб, унга маслаҳат солдилар. Хулда пайғамбар Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллумнинг хотини эди. Шаллум Тихвонинг ўғли, Хархаснинг набираси эди. Хулда Қуддуснинг Янги даҳасида яшарди. Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлари туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга қарши ғазабим алангаланади ва асло босилмайди.» Шарқдан Орамлар, ғарбдан Филистлар Оғизларин катта очиб, Исроилни ютиб юборди. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Ҳаммаси шаккок, қабиҳлик қилар, Барча оғизлардан аҳмоқона сўз чиқар. Раббий ёшлардан мамнун бўлмади, Етим ва беваларга шафқат кўрсатмади. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Манаше қабиласи ейди Эфрайим қабиласини, Эфрайим эса Манашени, Иккови бирлашиб Яҳудога ҳужум қилади. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Йўқ, асир бўлиб йиқилиб қоласиз, Ё жасадлар тагида қолиб кетасиз. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Аммо сен улоқтирилгансан Жирканч чирик новдадай қабрингдан. Тош чуқурга тушадиган жасадлар, Қиличдан қулаган жасадлар Бўлар сенинг кафанинг. “Канъон қалъалари вайрон бўлсин”, деб Эгамиз амр берди. Ҳа, У денгизга қарши қўл кўтарди, Шоҳликларни титратди. Тоғларга қарадим, тоғлар силкинаётган эди, Ҳамма қирлар ларзага келган эди.
Выбор основного перевода